Ўтган йили қозоғистонлик IT фрилансерлари 10 миллион доллар ишлаб топган

None
ASTANA. Kazinform - Мамлакатда IT фрилансерларига талаб ортиб бормоқда, шунга мос равишда буюртмалар ҳам кўпаймоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«IT соҳасида фрилансерларга талаб юқори. Яъни, буюртмалар кўп. 2020 йилда Upwork платформасида 760 нафар қозоғистонлик фрилансер рўйхатдан ўтган. Улар 7,5 миллион доллар ишлаб олди. Бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ўтган йил натижаларига кўра, 1350 нафар қозоғистонлик фрилансер 10 миллион АҚШ доллари ишлаб топган. Бу тренд ва у давом этади», - деди Astana Hub бошқарувчи директори Алина Абдирахманова.

Ўз навбатида, Astana Hub бошқарувчи директори Алина Абдирахманова мамлакатда фрилансер аёллар сонини кўпайтириш режаси билан ўртоқлашди.

«Маҳаллий фрилансер ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш ва рақамли платформаларда фрилансер аёллар улушини ошириш бизнинг бурчимиздир. Қозоғистон фрилансерларининг халқаро бозорга чиқишига кўмаклашиш мақсадида «Freelance School» курси жорий этилди. Шу тариқа, фрилансер ўқитиш аёлларга масофадан туриб ишлаб, иш ҳақи ва бандликдаги гендер тафовутини камайтириш орқали миллий ва чет эл валютасини ишлаб топиш имконини беради», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар