11:51, 11 Январь 2023 | GMT +5
Ўтган йили Қозоғистонда 15,4 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
ASTANA. Kazinform - 2022 йилда 15,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бир йил давомида қурилиш ишлари ҳажми 9,4 фоизга ошди. Кўрсаткичнинг ижобий ўсиши 18 та ҳудудда қайд этилди. Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Ақмола, Алмати, Атирау вилоятлари ва Чимкент шаҳрида кузатилди. 2022 йилда 15,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Ижобий ўсиш яна 14 та ҳудудда қайд этилди. Энг юқори кўрсаткичлар Павлодар, Шарқий Қозоғистон, Жетису вилоятлари ва Чимкент шаҳрида кузатилди»
, - деди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигининг умумий маҳсулоти 9,1 фоизга ошган.
«Саноатда ишлаб чиқаришнинг ижобий ўсиши 15 та ҳудудда қайд этилди. Қостанай, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида энг юқори ўсиш кузатилди»
, - деди Алибек Қуантиров.
Муаллиф: Марлан Жиембай