Ўтган йили Қозоғистонда 123,8 минг дона янги автомобил сотилди

ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда 123,8 мингта янги автомобил сотилди. Бу ҳақда Kazinform energyprom.kz порталига таяниб хабар беради.
None

Портал маълумотларига кўра, 2022 йилда Қозоғистонда янги енгил автомобиллар ва енгил тижорат автомобиллари савдоси 5,3 фоизга ошиб, 123,8 минг донани ташкил қилди. Шу билан бирга, мамлакат автомобил саноати Россиядан етказиб бериш ва дистрибуцияга қарамлигини камайтиришга муваффақ бўлди ва янги русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлади.

Умуман олганда, ўтган йили Қозоғистонда сотилган автомобилларнинг ярмидан кўпи Chevrolet (34,3 минг) ва Hyundai (28,9 минг) автомобиллари ҳиссасига тўғри келди. Биринчи бешликка Kia (14,4 минг), Toyota (9,6 минг) ва Lada (7,4 минг) кирди.

Қайд этиш жоизки, Қозоғистондаги энг машҳур 10 та бренд қаторига Хитойнинг 4 та автомобили киради – Chery (4,5 минг), Jac (3,4 минг), Exeed (1,9 минг), Haval (1,5 минг).


Сўнгги хабарлар