11:08, 11 Январь 2023 | GMT +5
Ўтган йили Қозоғистон иқтисодиёти 3,1 фоизга ўсди
ASTANA. Kazinform - 2022 йилда мамлакат иқтисодиёти 3,1 фоизга ўсади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«2022 йил якунларига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 3,1 фоиз барқарор ўсишга эришди. Улар орасида реал секторда ўсиш 3,2 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 2,5 фоизни ташкил этди. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация, савдо, транспорт ва сақлаш, ишлаб чиқариш саноатида ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Тоғ-кон саноатида қайта ишлаш даражаси 1 фоизга камайди»
, - деди вазир.
Унга кўра, асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръати 7,8 фоизга етди.
«Иқтисодиётнинг асосий тармоқларига киритилган инвестициялар ҳажми кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда – 15,4%, қишлоқ хўжалигида – 6,9%, транспорт ва сақлашда – 5,5%, шунингдек саноатда – 5,6%, жумладан, тоғ-кон саноатида 14,2 фоизга ўсди. Ҳудудлар орасида энг юқори ўсиш Қизилўрда, Жетису, Манғистау ва Алмати вилоятларида, шунингдек, Чимкент ва Астана шаҳарларида кузатилди»
, - деди Алибек Қуантиров.
Муаллиф: Марлан Жиембай