14:59, 13 Июль 2022 | GMT +5
Ўтган йилда Қозоғистон киберқалқони 150 миллион ҳужумни қайтарди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили давлат органларининг ахборот тизими ва электрон почта манзилларига юборилган 35 миллион зарарли электрон хатлар «Қозоғистон киберқалқони»дан ўта олмади, деб хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг 30 йиллигига бағишланган ҳужжатли филмида «Давлат-техника хизмати» АЖ Ахборот хавфсизлигини мувофиқлаштириш миллий маркази директори Серик Холдас маълум қилди.
«Давлат органларининг электрон почталари ва умуман интернетга уланиши мумкин бўлган ягона шлюзлар мавжуд. Биргина ўтган йилнинг ўзида ахборот хавфсизлигига 150 миллиондан ортиқ таҳдидлар блокланди. Улар орасида давлат органларининг электрон манзилларига юборилган 35 миллионга яқин зарарли электрон хатлар ушлаб қолинди»
, — деди марказ директори..
Эслатиб ўтамиз, бугун ҚР Миллий хавфсизлик хизмати 30 йиллик юбилейини нишонламоқда.