09:14, 08 Декабрь 2020 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғистонда 670 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 670 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 137 653 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 548 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 121 347 нафарга етди.