09:10, 15 Декабрь 2022 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғистонда 279 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 279 кишида коронавирус аниқланди ва 2 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик тарқатган маълумотларга кўра, охирги суткада 1 киши коронавирусдан вафот этди.
«15 декабр ҳолатига кўра, коронавирусдан 2008 киши даволанмоқда (-1897+ ва 111 КВИ-), шу жумладан 308 бемор шифохоналарда, 1700 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда», - дейилади хабарда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
• 13 киши оғир аҳволда,
• 1 киши ўта оғир аҳволда,
• 1 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.
Қайд этиш жоизки, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. 14 декабрдаги маълумотларга кўра, мамлакатда 235 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 13 ноябрда бу кўрсаткич 155 нафарни ташкил қилди.