09:16, 05 Февраль 2021 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғистонда 1186 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1186 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 192 825 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1450 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 173 659 нафарга етди.