09:16, 16 Март 2021 | GMT +5
Ўтган бир кунда Қозоғистонда 1000 га яқин одамда коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 954 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 225 685 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 539 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 207 371 нафарга етди.