Теннис: Қозоғистонлик спортчи уч ойдан бери Европа рейтингида пешқадамлик қилмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform – Теnnis Europe (ТЕ) жорий йилнинг кузида Монте-Карлода бўлиб ўтадиган Junior Masters турнирининг янгиланган рейтингини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, қозоғистонлик Занғар Нурланули уч ойдан буён 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида пешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистонлик ёш юлдуз 445 очкога эга.

Қозоғистонлик Дамир Жалғасбай 33-ўринда, Даниэль Тазабеков эса 111-ўринда. Бу мамлакатда эртанги кунидан умид қилса бўладиган ёш теннисчилар сафи кенгайиб бораётганидан далолатдир.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар