Теннис бўйича ЖЧ: Қозоғистон ўсмир қизлари саралаш турнирининг чорак финалига чиқди
Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, бугун қозоғистонлик қизлар Эрон терма жамоаси билан баҳслашди.
Шамолли кун бўлишига қарамай, қозоғистонликлар ёмон об-ҳавога тезда мослашди.
Дастлаб бир соатдан сал кўпроқ давом этган баҳсда Анастасия Кримкова Атфи Нитидан устун келди - 6:3, 6:3.
Ариана Гогулина Ясаман Язданийдан бир хил – 6:3, 6:3 ҳисобида устун келди.
Учинчи ўйинда А.Кримкова Полина Слепцова билан биргаликда Қозоғистон терма жамоасига учинчи очко келтирди – 6:4, 6:1.
Шу тариқа қозоғистонликлар муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 3 май куни Ярослава Шведова шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб боради. Япония ҳам муддатидан олдин чорак финалга чиқди. Шу боис ушбу мусобақада В гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ҳолда чорак финалга кимлар чиқиши ҳал бўлади.
3 май оқшомида чорак финалга қуръа ташланади. Жаҳон чемпионатига Осиё-Тинч океани минтақасидан фақат учта жамоа йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ёшлари саралаш турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ