Теннис бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон ўсмирлари Аргентинани мағлуб этишди
Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, мусобақанинг иккинчи кунида қозоғистонлик ўсмирлар 2016 йилги жаҳон чемпиони – Аргентинани мағлуб этишди.
Бу сафар Қозоғистон терма жамоаси сардори Сергей Квак терма жамоанинг учинчи рақамли ўйинчиси Даниэль Тазабековни Бенжамин Челияга қарши ўйинга чиқарди.
Бенжамин кеча 2021 йилги жаҳон чемпиони Италияга қарши ўйинда жамоасига иккита муҳим очко келтирди. У аввалига яккалик баҳсларида, кейин эса жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди.
Д.Тазабеков ўйин тизгинини ўз қўлдан чиқармади ва 7:5, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кейин Занғар Нурланули Аргентина терма жамоаси етакчиси Данте Пагани билан ўйнади. Дастлабки партиядада Занғар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо қолган икки сетда аргентиналик теннисчи муваффақиятли ўйнади - 6:1, 6:1.
Учрашув тақдири жуфтликлар баҳсида ҳал бўлди. Дамир Жалғасбай ва Даниель Тазабеков Данте Паганини – Бенжамин Челиядан устун келди – 6:1, 6:4.
Шу тариқа қозоғистонликлар рақиб жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Қозоғистон терма жамоаси чорак финалга чиқиш учун эртага Италия терма жамоасини мағлуб этиши керак.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ