Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистон Нидерландия билан учрашади

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун Шотландиянинг Глазго шаҳрида Дэвис кубоги гуруҳ баҳслари бошланиб, Қозоғистон терма жамоаси Нидерландия билан тўқнаш келади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, D гуруҳида қайд этилган икки жамоадан ташқари АҚШ ва Буюк Британия терма жамоалари ҳам ўз чиқишларини намойиш этади.

Энг яхши икки жамоа плей-оффга йўлланма олади.

Қозоғистон – Нидерландия учрашувида кортга биринчи бўлиб жамоаларнинг иккинчи ракеткалари Михаил Кукушкин (221 АТP) ва Таллон Грикспур (48 АТP) чиқади. Бу иккиси илгари ҳеч қачон бир-бирига қарши ўйнамаган.

Кейин навбат иккала жамоанинг энг яхши ўйинчилари Александр Бублик (44 АТP) ва Ботик ван де Зандсхулпга (35 АТP) келади. Улар ҳам кортда учрашишмаган.

Учинчи ўйинда ўзгаришлар бўлмаса, Андрей Голубев - Александр Недовесов жуфтлиги Матве Мидделкоп - Уэсли Колхоф билан куч синашиши керак.

Учрашув Нур-Султан вақти билан 21:00да бошланади. Дастлабки икки учрашувни Qazsport телеканали сайтида томоша қилиш мумкин. Учинчиси жонли эфирда намойиш этилади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram