Теҳрон Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемаларга бож ва чекловлар жорий этди

ASTANА. Кazinform – Эроннинг Миллий хавфсизлик ва халқаро сиёсат қўмитаси Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалардан бож ундириш режасини маъқуллади, деб хабар беради The Wall Sreet Journal.

Ҳормуз бўғози
Фото: mykn.kuehne-nagel.com

Янги қоидаларга кўра, Қўшма Штатлар, Исроил ёки илгари Эронга бир томонлама санкциялар қўллаган мамлакатлар билан боғлиқ кемаларга бўғоздан ўтиш тақиқланади. Бож Эрон риалларида тўланади.

Аввалроқ, АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Эрон бўғозни ёпган эди ва тижорат кемаларига бир неча бор дронлар ҳужум қилган эди.

25 мартдан бери бўғоздан фақат "дўст мамлакатлар" кемаларига ўтишга рухсат берилган. Улар орасида Россия, Ҳиндистон, Ироқ, Хитой ва Покистон бор.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш учун 48 соат вақт берган эди. У агар бўғоз кемалар учун очилмаса, АҚШ қуролли кучлари маълум нишонларга зарба бериши ҳақида огоҳлантирган эди.

Жаҳон нефт истеъмолининг тахминан 20 фоизи ёки кунига тахминан 20 миллион баррел нефть ўтадиган Ҳормуз бўғози нефть таъминоти нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга. Бироқ, ҳозирда бу бўғозда транспорт ҳаракати деярли тўхтаган.

21 март куни Қўшма Штатлар 20 мартгача танкерларга юкланган Эрон нефтини сотиш ва ташишга рухсат берди. Тегишли қарор Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан эълон қилинган умумий лицензияда тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳормуз бўғози орқали уч кун ичида 15 та кема ўтди.

Сўнгги хабарлар