Талаба стипендиялари икки баравар оширилади – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда талабалар учун стипендиялар икки баравар, магистрантлар ва докторантлар учун стипендиялар 1,5 баравар оширилади. Бу ҳақда «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари ХХ съездида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Талаба стипендиялари икки баравар оширилади – ҚР Президенти

«2025 йилга келиб, олий маълумот олиш учун ажратиладиган грантлар сони 50 фоизга кўпаяди. Бу шуни англатадики, 75 минг ёшлар бепул олий маълумот олади», - деди ҚР Президенти.

Шунингдек, Давлат раҳбари талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом этишини таъкидлади.

«Талабалар учун стипендиялар 2 бараварга, бакалавриат ва докторантура учун стипендиялар 1,5 бараварга ошади. 2025 йилга келиб коллеж ва университет ётоқхоналаридаги жойлар сони камида 50 мингга кўпаяди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай