12:36, 25 Апрель 2025 | GMT +5
Таиландда самолёт денгизга қулади: қурбонлар бор
ASTANA. Kazinform - Авиаҳалокат жума куни эрталаб Хуахин аэропорти яқинида юз берди, дея хабар беради Kazinform Bangkok Postга таяниб.

Самолёт ҳалокатида беш киши, жумладан, уч учувчи ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган.
Самолётнинг Таиланд кўрфазида, Пхетчабури провинциясидаги Baby Grande Hua Hin меҳмонхонаси яқинида қулагани айтилмоқда.
DHC-6-400 Twin Otter бортида учта учувчи, иккита механик ва самолёт муҳандиси бўлган. Механиклардан бири йўқолган ва уни қидириш давом этмоқда.
Ҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Иллинойс штатида бир двигателли самолётнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.