Таиланд ўрмонларида самолёт қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Девять человек погибли в авиакатастрофе в джунглях Таиланда
Фото: Синьхуа

ASTANA. Kazinform - 22 август куни Таиланд шарқида кичик самолёт қулаши оқибатида беш нафар Хитой фуқароси, икки экипаж аъзоси ва иккала учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига Хитойнинг Таиланддаги элчихонаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

Чаченгсао провинцияси губернатори Чонлати Янгтронгнинг маълум қилишича, бортида икки учувчи ва етти йўловчи бўлган ва шарқий қирғоқ провинциясига йўл олган чартер рейси маҳаллий вақт билан соат 15:10 да мангров ўрмонига қулаган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Таиланд фуқаро авиацияси маъмуриятининг баёнотига кўра, ҳалокатдан олдин Thai Flying Service компаниясининг TFT 209 рақамига эга Cessna Caravan C208B самолёти ҳаво ҳаракатини бошқариш маркази билан алоқани узган ва радарлардан ғойиб бўлган. Аввалроқ самолёт пойтахт Бангкокда жойлашган Суварнабхуми аэропортидан ҳавога кўтарилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram