Таиланд мамлакатга кириш учун эмлаш талабини қайтадан жорий қилади

ASTANА. Kazinform – 2023 йил 9 январдан бошлаб Таиландга келган 18 ёшдан ошган барча йўловчилар яна камида икки дозали коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини (паспортини) тақдим этишлари шарт, деб хабар беради Кazinform Аir Аstana матбуот хизматига таяниб.
None

Вакцинанинг иккинчи компоненти мамлакатга киришдан камида 14 кун олдин олиниши керак. Бундан ташқари, йўловчиларнинг 5 фоизи етиб келганида танлаб ПЗР тестидан ўтади.

«Эмланмаган йўловчилар шифокорнинг асосли хати ёки охирги олти ойдан кечиктирмай (180 кун) олинган коронавирусдан тузалганлигини тасдиқловчи маълумотномага эга бўлиши керак. ЖССТ ва Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган вакциналар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Талаблари коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда мамлакатга қайтишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган мамлакатлардан келган йўловчилар Таиландда бўлиш муддати + 7 кун давомида коронавирусга қарши даволанишни қоплайдиган тиббий суғуртага эга бўлиши керак. Ишбилармон саёҳатчилар, жумладан экипаж аъзолари ушбу талабни қондириш учун мезбондан хат юборишлари мумкин», — дейилади авиакомпания баёнотида.

Эмлаш ва суғурта талаблари Таиланд паспорти эгаларига тааллуқли эмас. Транзитда кетаётган йўловчиларга эмлаш ва суғурта талаблари қўлланилмайди. Улар борадиган мамлакат талабларига жавоб бериши керак.

Аввалроқ Қозоғистон жорий йилда янги халқаро рейсларни йўлга қўйиши хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар