Тахминан 20 минг қозоғистонлик коронавирусга қарши вакцина билан эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Тахминан 20 минг қозоғистонлик коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вице-вазири - Бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Бугунги кунга қадар Қозоғистоннинг 20 мингга яқин фуқароси COVID-19га қарши вакцинасининг биринчи дозасини олди.Улар орасида вирус юқтирганлар ҳозирча ҳолатлар рўйхатдан ўтказилмаган», - деди Ерлан Қиясов Нур-Султандаги №6 шаҳар поликлиникасида.

Эслатиб ўтамиз, Ерлан Қиясов ва Ажар Ғиният 1 февраль куни коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олдилар. Вице-вазирларга Россиянинг «Sputnik V» вакцинаси билан эмланди. Эмлашдан олдин улар текширувдан ўтказилиб, эмлашга қарши кўрсатмалар йўқлиги аниқланди. Бу сафар препаратни аввал Ерлан Қиясов, сўнгра Ажар Ғиният олди.

Аввалроқ, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг Вакциналар назорати остида юқадиган инфекцияларни назорат қилиш қўмитаси раҳбари Нуршай Азимбаева «Коронавирусга қарши вакцина билан эмлашдан олдин ва кейин изоляция керакми?» деган саволга жавоб берди.

«Ҳақиқатан ҳам изоляция - одамларнинг бошқаларга юқишини олдини олиш учун керак. Бундай ҳолда, коронавирусга қарши эмлашдан олдин ва кейин изолияция керак эмас. Аммо, биринчи навбатда, одамлар ўзларининг хавфсизлиги ҳақида ўйлашлари керак. Шунинг учун эмланадиган одам учун тўлиқ карантин режимини риоя қилиш яхшироқдир. Вакцинани олган ҳар бир киши, авваламбор, соғлом бўлиши керак. Эмланган одам атроф учун хавфсиздир. Эмланган одам коронавирус юқмайди. Яъни, вакцинада юқумли моддалар мавжуд эмас», - деди Нуршай Азимбаева.

Сўнгги хабарлар