15:15, 09 Ноябрь 2021 | GMT +5
Таэквондо бўйича Қозоғистон терма жамоаси Покистонда ўтказилган халқаро турнирда ғолиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Покистоннинг Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган «2021 CОAS Pakistan Оpen Taekwondo Championships» халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Таэквондо федерацияси матбуот хизматига таяниб.
G-1 тоифасидаги мусобақаларда қозоғистонлик таэквондочилар 6 та олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Aйдана Едилбаева (46 кггача), Нурай Бауиржанова (49 кггача), Жадира Хайруллина (62 кггача), Нурай Хусаинова (67 кггача), Жансель Дениз (73 кггача) ва Айгул Елубай (73 кггача) турнир чемпиони бўлди. Диана Aбсенова (62 кггача) ўз чиқишларини кумуш медаль билан якунлади.