Сув тошқинидан кейин қурилган уйларнинг сифатига неча йил кафолат берилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаевнинг маълум қилишича, баҳорги сув тошқинлари оқибатлари туфайли қурилган 2,5 мингдан ортиқ уй-жойнинг сифати пудратчилар томонидан 2 йил муддатга кафолатланган.
“Сув тошқинидан кейин қайта қурилган 2 576 та уйнинг сифатига ким кафолат беради ва қанча муддатга. Агар бу уйлар 4-5 йилдан кейин вайрон бўлса, ким жавобгар бўлади?”, – сўради журналист Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Вазирнинг сўзларига кўра, сифат кафолати ўша уйларни қурган пудратчилар томонидан берилади.
“Тушуниш керакки, қурилган 2600 та уйнинг аксарияти хусусий уйлардир. Ҳар бир пудратчи ушбу уйларга 2 йил муддатга кафолат беради. Шу икки йил ичида бирор нарса юз берса, пудратчи таъмирлашга мажбур бўлади”, — деди Қанат Шарлапаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай