Суриянинг Алеппо провинциясида бино қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Якшанба куни Сурия шимолидаги Алеппо провинциясида турар-жой биносининг қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 4 киши жароҳатланди.
None

Бу ҳақда Kazinform Хитойнинг Синьхуа агентлигига таяниб хабар беради.

Шайх-Мақсуд туманидаги асосан курдлар истиқомат қиладиган 5 қаватли бино сувнинг ювилиши оқибатида қулаб тушди.

ИИВ маълумотларига кўра, уйда 7 та оила истиқомат қилган.

Сана давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, қутқарувчилар омон қолганларни қидиришда давом этмоқда.

Фото: Reuters


Сўнгги хабарлар