Сурхондарёда деҳқон ўз боғидан Салжуқийлар даври олтин динорини топиб олди

None
None
TERMIZ. Kazinform – Сурхондарё вилояти Термиз туманининг Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб, Термиз археология музейига мурожаат қилган. Бу ҳақда Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Мутахассислардан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойда дастлабки иш жараёнини олиб бориб, Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчаларини топган.


Возможно, это изображение 7 человек, люди стоят, на открытом воздухе и дерево

У.Эралиев қимматбаҳо топилмани Термиз археология музейига топширган. Унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилган. Музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилган.

Мутахассиларнинг айтишича, олтин динорнинг олд томонида Аллоҳ ва Муҳаммад сўзлари ёзилган. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилади.


Возможно, это изображение на открытом воздухе

Эслатиб ўтамиз, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар «динор», кумуш тангалар «дирҳам» деб аталган.


Сўнгги хабарлар
telegram