Сума Чакрабарти Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий салоҳиятига баҳо берди

Дастур давомида Президент маслаҳатчиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифига тўхталиб ўтди.
«Бу кўплаб ташаббусларга йўл очган ташриф бўлди. Иқтисодиётнинг савдо, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика каби муҳим тармоқларида умумий қиймати 6,6 миллиард долларлик шартномалар ва янги ташаббуслар имзоланди. Бир йил олдин биз бундай бўлишини кутмаган эдик. Бугун эса икки давлат Ҳукуматлари аниқ бир қарорга келганини кўряпмиз. Жаноб Ш. Мирзиёев Қозоғистон рақамли ҳукумати офисига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди. У Астана халқаро молия марказига ҳам ташриф буюрди. Ўйлайманки, бу Марказий Осиё минтақасида ҳақиқий ҳамкорликнинг бошланиши бўлиши мумкин», - деди у.
Сэр Сума Чакрабарти келишув имзоланиши шу билан тугамаслигини эслатди. Энди бу келишувларни амалга ошириш зарур. Икки Ҳукуматнинг асл нияти ва қобилияти шундан кейин маълум бўлади.
Сума Чакрабарти, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгашини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.
«Мен буни жуда муҳим ҳужжат деб биламан. Ушбу иқтисодий муносабатлар маҳаллий ҳамжамият даражасида ҳам, Ҳукумат даражасида ҳам долзарбдир. Aслида, бу камдан-кам учрайдиган тажриба. Иккала томон ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш тарафдори. Бу ҳар икки давлат ва бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим. Aхир булар минтақадаги икки йирик давлат. Ғарб ҳам, дунёнинг бошқа қисмлари ҳам бу яқинликни диққат билан кузатиб бормоқда. Aгар мувофиқлаштириш муваффақиятли бўлса, уни кенгайтириш ва чуқурлаштириш керак. Бундай мувофиқликнинг нархи бебаҳодир. Марказий Осиёда ҳамжиҳатлик бўлгандагина унинг овози халқаро майдонда муҳим аҳамият касб этади», — деди Президент маслаҳатчиси.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай