«Странжа-2023» турнири: Қозоғистондан беш нафар боксчи 1/8 финалга чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган «Странжа-2023» халқаро турнирининг иккинчи куни якунланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

21 февраль куни 1/16 финалдан ўрин олган кечки сессияда терма жамоанинг уч нафар чарм қўлқоп устаси иштирок этди. Улар орасидан Тезек Темирхан (67 кг) болгариялик Пламен Янковни 4:1, Бекзат Танатаров (86 кг) ҳиндистонлик Картикни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Оразбек Асилқулов 57 килограмм вазнда ирландиялик Джуд Галлахерни, Ертуған Зейнуллинов эса 63,5 килограмм вазнда испаниялик Конде Ойер Ибарречени мағлуб этди.

20 февраль куни эса Ерасил Танқай (60 кг) италиялик Даниэле Салернони нокаут билан мағлуб этди.

Мазкур мусобақада қозоғистонлик 13 нафар чарм қўлқоп устаси юрт шарафини ҳимоя қилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram