Статистика: 2009 йилдан бери Қозоғистон аҳолиси сони 20 фоизга ошган

Демография
Фото: Kazinform

Миллий статистика бюроси “2021 йилги аҳолини рўйхатга олиш”нинг сўнгги натижаларини эълон қилишни бошлади, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

Таъкидлаш жоизки, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди вилоятлари бўйича маълумотлар ўтган аҳолини рўйхатга олиш даври учун, яъни улар бўлинишдан олдин берилган. Шу билан бирга, янги ташкил этилган ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинди ва stat.gov.kz сайтида эълон қилинди.

“2009 йилги аҳолини рўйхатга олишдан буён Қозоғистон аҳолиси 20 фоизга ошган. Шунга кўра, 2021 йил 1 сентябрдаги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, аҳоли сони 19 миллион 186 минг 15 кишини ташкил қилган.

Уч ҳудуд — Алмати (2 146 576), Туркистон вилоятлари (2 054 021) ва Алмати шаҳри (2 030 285) аҳолиси 2 миллион кишидан ошди”, — деб ёзади Статистика бюроси.

Шу билан бирга, аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда энг кўп ўсиш Астана шаҳрида – 2 баробар (613 мингдан 1234 минг кишигача), Чимкент шаҳрида – 1,5 баробар (730 минг кишидан 1112,4 минг кишигача) ва Манғистау вилоятида (485 минг кишидан 735 минг кишигача) кузатилган.

Сўнгги хабарлар