ССВ: Қозоғистондаги барча туғруқхоналар капитал таъмирланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Оналар ва болалар ўлимини камайтириш мақсадида перинатал марказлар замонавий талаблар асосида қурилади, мамлакатдаги барча туғруқхоналар капитал таъмирланади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Йилнинг биринчи ярмида пандемия бошланганидан бери илк марта ўлим ҳолатлари умумий сонининг камайганини кузатдик. Охирги 6 ойда ўлим ҳолатлари 10 фоизга камайди. Бироқ, бутун соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ қувват билан ишламоқда. Нафақат коронавирус инфекциясига қарши кураш, касалликларнинг олдини олиш, юқори ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Транспорт тиббиёти, масофадан даволаш йўлга қўйилди. Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий аҳвол яхшиланаётганини инобатга олсак, соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ҳам яхшиланмоқда», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йилда болалар ўлими даражаси ўзгарувчан бўлиб турибди.

«2014-2015 йилларда кескин ўсиш кузатилганди. Шундан сўнг, кейинги икки мобайнида секинлашди ва 2019 йилда яна ўсиш кузатилди. Бу биринчи навбатда оналар саломатлиги билан боғлиқ. Гўдаклар ўлими деб бир ёшгача бўлган болаларнинг ўлими назарда тутилишини ҳисобга олсак, уларнинг аксарияти перинатал сабабларга кўра вафот этганини кўриш мумкин. Болалар маълум бир касаллик билан туғилган ҳолатлар ҳам бор. Бу йўналишда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Туғруқхоналаримиз, перинатал марказларимизнинг аксарияти ўтган асрда қурилган. Уларнинг моддий-техник базаси анчадан бери эскирган. Бу муассасалар эрта туғилган ва касал чақалоқларни даволашга ярамайди. Объектлар халқаро стандартларга жавоб бермайди. Давлат раҳбарининг кўмаги ва топшириғи билан Ҳукумат томонидан янги перинатал марказлар қуриш режалаштирилган. Шунингдек, барча туғруқхоналар капитал таъмирланади», — деди Ажар Ғиният.

Фото: ortcom.kz

Сўнгги хабарлар