12:28, 11 Июнь 2023 | GMT +5
Сомалида 22 бола ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Сомалининг Қуйи Шабелле провинциясида содир бўлган портлаш оқибатида камида 22 бола ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
Туман маҳаллий ҳокимияти вакили Иброҳим Малабоунинг айтишича, портлаш болалар ўйнаётган боғда содир бўлган.
Унинг айтишича, уч нафар бола жароҳатланган.
Малабоу портлашда «Аш-Шабаб» террор ташкилотини айблади.
«Аш-Шабаб» жангарилари, ўз навбатида, Африка Иттифоқи тинчликпарвар миссияси аскари томонидан ташланган қўл гранатаси портлаганини маълум қилди.