12:56, 10 Август 2021 | GMT +5
Соғлиқни сақлаш вазири Қозоғистонда коронавирусга қарши қайта эмлаш санасини маълум қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қозоғистонда коронавирусга қарши қайта эмлаш(ревакцинация) санасини маълум қилди. Бу ҳақда Coronavirus2020.kz telegram-каналидаги видеолавҳада маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Биз қайта эмлашни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирда биз тегишли босқичларни аниқлаяпмиз. Қайта эмлашнинг икки тури мавжуд. Умумий иммунитет 60-70 фоизга етгунча шошилинч эмлаш мавжуд. Бундан ташқари, режалаштирилган ревакцинация ҳисобга олинади. Бу йилига бир марта содир бўлади. Ҳозирда биз вақтни аниқлаш устида ишлаяпмиз, чунки феврал ойидан бошлаб Қозоғистонда эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўпчилик одамлар июн-июл ойларида эмланган. Шу билан бирга, уларнинг танасида ҳали ҳам антитаналар бор ва уларнинг даражаси юқори. Шунинг учун у тақвимга иккинчи компонентдан тахминан 9 ой ўтгач киритилади. Ҳозир ҳамкасблар билан бу масалани кўриб чиқаяпмиз «, - деди А. Цой.
Унинг сўзларига кўра, қайта эмлаш масаласини биринчи бўлиб АҚШ, Исроил ва ўтган йили эмлаган Россия кўтарган. Бу мамлакатларда биринчи эмлашдан 9 ойдан кўпроқ вақт ўтди.
«Ревакцинацияни биз октябр ойига қадар амалга оширишимиз керак. Бошқача айтганда, бу муддат феврал ойининг бошида биринчи бор эмланган фуқароларимиз учун етарли бўлади. Шунинг учун, бу қадамлар меъёрий -ҳуқуқий базада аниқланади ва тасдиқланади. Биз яна ЖССТ билан маслаҳатлашамиз», - деди вазир
.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов