Собиқ жаҳон чемпиони Дэнни Гарсия Головкинни жангга чорлади
Гарсиянинг сўзларига кўра, у биринчи навбатда WBА йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасидаги «оддий» чемпион Эрисланди Лара билан жанг қилмоқчи (Дэнни 155 фунт вазн тоифасида у билан жанг қилишга тайёр) ва кейин йирик номлардан бири билан жанг ўтказиш ниятида. Геннадий Головкин ва Сауль «Канело» Альварес.
«Лара билан жанг биз хоҳлаган нарсадир. Мен Лара билан 155 фунт вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилмоқчиман. Нафақага чиққунга қадар учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлишга ҳаракат қиламан. Бу менинг орзуйим. Шундан сўнг мен энг катта жангларни ўтказишни хоҳлайман. Ушбу жангдан сўнг мен ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўламан ва энг йирик жангларда қатнашмоқчиман. Мен Эррол Спенс билан реванш, «Канело» ва GGG билан жанг қилишни истайман. Ҳар ким билан. Менга энг катта жанглар керак», - дейди Дэнни Гарсия.
Фото: sports.kz