Слаломда эшкак эшиш: Қозоғистон 7 та медални қўлга киритди
ASTANA. Кazinform - Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда слалом мусобақалари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, терма жамоа ҳисобида 7 та медаль бор. Бугун Екатерина Таранцева байдаркада 18 ёшгача бўлганлар тоифасида, Анастасия Ананьева эса каноэда эшкак эшишда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, Александр Коробов (U18, байдарка) кумуш медаль соҳибига айланди.

Бунгача Қозоғистон эркаклар терма жамоаси (Қуаниш Еренғайипов, Адил Аманбаев, Александр Куликов) каноэда слалом баҳслари бўйича ғалаба қозониб, байдаркада кумуш медални қўлга киритган эди. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар жамоаси (Анастасия Ананьева, Даря Чешуина) иккита кумуш медални қўлга киритди.
Қайд этиш жоизки, бу йилги чемпионатда 11 давлатдан 150 дан ортиқ элита спортчилари иштирок этмоқда. Бу қаторда Қозоғистон терма жамоасининг 8 нафар вакили бор. Сариқ қитъа мусобақаси 9 март куни якунланади.