11:33, 02 Сентябрь 2023 | GMT +6
Сингапур янги президентни сайлади
ASTANA. Kazinform - Сингапур бош вазирининг собиқ ўринбосари Тарман Шанмугаратнам мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 70,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, дея хабар беради Kazinform Xinhua ахборот агентлигига таяниб.
Унинг президентликдаги рақиблари Нг Кок Сонг ва Тан Кин Лиан 15,72% ва 13,88% овоз тўплади. Сайловларда жами 2,48 миллиондан ортиқ сингапурлик овоз берди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Сингапурнинг аввалги президенти Ҳалима Якоб Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган эди. Сингапур раҳбарининг ташрифи натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Яқинда мамлакатда Сингапур Республикасининг миллий байрами нишонланди.