09:19, 09 Август 2023 | GMT +5
Давлат раҳбари Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб номига табрик телеграммаси йўллади
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Ҳалима Яқубни Сингапур Республикаси Миллий куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент икки давлат ўртасидаги чинакам дўстлик ва муваффақиятли сиёсий мулоқотга асосланган шерикликни юксак баҳолади.
Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида эришилган келишувлар Қозоғистон ва Сингапур ўртасидаги стратегик муносабатларни ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлишига ишонч билдирди.