Silk Way телеканали Озарбайжон Президентининг Қозоғистонга расмий ташрифини намойиш этади

None
ASTANA. Kazinform – Илҳом Алиев кортежининг Ақордага келиши ва Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашувини «Silk Way» телеканалида соат 14:50да жонли эфирда Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти (ЖИСИ) сиёсатшуноси Ерсулнат Жансеитов ва бошловчи Айнур Иманғали инглиз тилида шарҳлайди, дея хабар беради Kazinform Jibek Joly телеканалига таяниб.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан бугун Астана шаҳрига келади. Қозоғистон ва Озарбайжон Президентларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлари режалаштирилган. Музокаралар кун тартибидан Қозоғистон-Озарбайжон стратегик шериклигини ривожлантиришнинг асосий масалалари ўрин олган.

Аввалроқ 10 апрель куни ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.

Сўнгги хабарлар