Си Цзиньпин Толибон элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
ASTANA. Kazinform – ХХР Раиси Си Цзиньпин сешанба куни Афғонистондаги Толибон режимининг Хитойдаги элчиси Билол Каримий билан учрашди.

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 30 январь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Халқ мажлислари залида Хитой Халқ Республикасидаги 42 нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Хитойдаги бу 42 нафар элчилар орасида Афғонистондаги Толибон режимининг элчиси Билол Карими ҳам бор.
Демак, Хитой Толибон режими билан расман дипломатик алоқалар ўрнатган. Натижада Хитой Толибон режимини тан олган биринчи йирик халқаро давлатга айланди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида сўзга чиққан Си Цзиньпин Хитой барча мамлакатлар халқи билан дўстликни қадрлашини ва бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатлар асосида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Қаҳар Балхий Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) пост эълон қилди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Билол Каримий Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан музокара ўтказгани ҳам билдирилди.
2021 йил август ойида ҳокимиятга қайтганидан бери Толибон Афғонистоннинг, хусусан, қўшни давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари устидан доимий равишда назорат ўрнатди. Толибон ҳозирда Покистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби камида 14 давлатдаги элчихоналарни назорат қилади.
Баъзи давлатлар, жумладан Россия, Хитой ва Эроннинг Кобулда элчихоналари бор.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафта Нью-Йоркда журналистлар билан суҳбатда Москва сиёсий ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар туфайли Толибон режимини ҳали тан олмаганини айтди.
The President of the People's Republic of China H.E. Xi Jinping, accepted the letter of credence of Mawlawi Asadullah (@BilalKarimi44) as the Ambassador Extraordinaire and Plenipotentiary of the Islamic Emirate of Afghanistan to China pic.twitter.com/GuFaEsqilT
— Abdul Qahar Balkhi (@QaharBalkhi) January 30, 2024