Швейцария тоғларида 37 йил аввал ғойиб бўлган альпинистнинг суяклари топилди

ASTANA. Kazinform – 1986 йилда Церматт тоғларида ғойиб бўлган 38 ёшли немис алпинистининг қолдиқлари топилди, деб хабар беради Kazinform «Азертадж» агентлигига таяниб.
None
Фото: pixabay.com

Агентликнинг Швейцария ОАВларига таяниб хабар беришича, 1986 йил сентябрда Швейцариянинг машҳур Церматт курортида 38 ёшли германиялик альпинист бедарак йўқолган. Ўшанда қидирув ишлари ҳеч қандай натижа бермаган. 37 йилдан кейин альпинистлар Теодуль музлигидан тасодифан одам суякларини топди. Унинг ўша пайтда ғойиб бўлган немис альпинисти эканлиги ДНК томонидан тасдиқланган.

Вале кантони полицияси хабарига кўра, 1986 йилда у Церматт минтақасидаги тоққа чиқиб, лагерга қайтмаган. У узоқ вақт бедарак йўқолганлар қаторида эди. Унинг қолдиқлари Сион шаҳридаги Вале касалхонасидаги Суд-тиббиёт институтида текширилди.

«ДНК натижалари шуни кўрсатдики, бу альпинист 1986 йил сентябрдан бери бедарак йўқолган», – дейилади Кантон полицияси пресс-релизида.

Альп тоғларидаги музликлар глобал исиш туфайли эримоқда. Натижада, альпинистлар ва чўпонлар кўпинча ўн йиллар олдин ғойиб бўлган инсон суяклари ва қадимий нарсаларни топиб олмоқда.

Сўнгги хабарлар