09:10, 17 Август 2022 | GMT +5
Швейцария Гулнора Каримованинг 131 миллион долларлик активларини Ўзбекистонга қайтаради
TASHKENT. Kazinform - Швейцариянинг Берн шаҳрида Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримованинг мол-мулкини қайтариш бўйича келишув имзоланди, дея хабар бермоқда Kazinform ЎР Адлия вазирлигига таяниб.

«Келишув доирасида Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан Швейцарияда ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган ва қонунийлаштирилган 131 миллион доллар қайтарилади»
, — дейилади вазирлик хабарида.
Битимни Ўзбекистон томонидан адлия вазири Русланбек Давлетов ва Швейцария томонидан президент Иньяцио Кассис имзолади.
Бундан ташқари, мазкур келишув Ўзбекистон Адлия ва Ички ишлар вазирлиги ва ваколатли идоралар ўртасида сўнгги 2 йил давомида олиб борилган ишлар самараси эканлиги айтилди.
Реституция ишлари БМТнинг кўп шериклик траст жамғармалари тизимига кирувчи «Uzbekistan Vision 2030» траст жамғармаси орқали амалга оширилади.
Фото: t.me/adliyangiliklari