Швеция пойтахтида Нобель мукофоти топширилди

Физиология ва тиббиёт бўйича швед биологи Сванте Пэбу лауреат бўлди. У «йўқ бўлиб кетган гоминидлар геноми ва инсон эволюцияси соҳасидаги янгиликлар» учун Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Физика соҳасида эса француз Ален Аспе, америкалик Жон Клаузер ва австриялик Антон Цайлингернинг янгилиги энг яхши деб топилди. Уларга «чикиб кетган фотонлар билан тажрибалар, Белл тенгсизлиги бузилганлигини исботлаш ва квант ахборот назариясидаги илғор тадқиқотлар учун» Нобель мукофоти берилди.
Кимё бўйича «клик-кимёси ва биоортогонал кимёни ривожлантиришга қаратилган ишлари» учун америкалик Кэролайн Бертоцци ва Барри Шарплесс ҳамда даниялик олим Мортен Мелдал Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчиси Энни Эрнога берилди.
Иқтисодиёт бўйича АҚШ Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Бен Бернанке ва икки америкалик Дуглас Даймонд ва Филип Дибвиг лауреат деб топилди. Уларга мукофот «банклар ва молиявий инқирозларни ўрганиш» иши учун берилди.
Муаллиф: Алихан Асқар