Шорт-трек бўйича жаҳон чемпионатида 11 нафар қозоғистонлик спортчи иштирок этади

ASTANA. Kazinform – 10-12 март кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган шорт-трек бўйича жаҳон чемпионатида 11 нафар қозоғистонлик спортчи куч синашади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Жаҳон мусобақасида дунёнинг 34 давлатидан 180 нафарга яқин шорт-трекчи қатнашади.

Қозоғистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

Эркаклар - Абзал Ажигалиев, Денис Никиша, Адил Ғалиахметов, Нуртилек Қажиғали, Еркебулан Шамуханов, Антон Хван.

Аёллар - Ольга Тихонова, Яна Хан, Мадина Жанбосинова, Алина Ажиғалиева, Малика Ермек.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик шорт-трекчи «Осиё болалари» ўйинлари чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Фото: olympic.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар