Шимолий Қозоғистон вилоятида 5 мингдан ортиқ киши уй-жой билан таъминланади
Шимолий Қозоғистон вилоятида 5 мингдан ортиқ киши уй-жой шароитини яхшилайди. Бу ҳақда Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Гауез Нурмуҳамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Жорий йилда вилоятда 300 минг квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган. Петропавлда бир нечта истиқболли кичик туманлар ўсиб, кенгайиб бормоқда. Айни пайтда «Жас Өркен», «Береке», «Қопай» ва «Орталық» кичик туманларида қурилиш ишлари давом этмоқда. Жорий йилда 24 та кўп қаватли уй, жумладан, Петропавл шаҳрида 22 та, туман марказларида 2 та уй фойдаланишга топширилади. Улардан 8 таси бюджет, 16 таси тижорат уйлари ҳисобидан. Бунинг натижасида 5 мингдан ортиқ кишининг уй-жой шароити яхшиланади”, - деди вилоят ҳокими Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.
Гауез Нурмуҳамбетовнинг айтишича, келгуси йилда 1941 хонадондан иборат 26 та уй қурилади. Уларнинг 23 таси Петропавлда, 3 таси туман марказларида қурилади. Уч йил ичида қарийб 1 миллион квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай