Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга бир қатор тарихий ҳужжатларни тақдим этди
BUXORO. Kazinform – Бухорода норасмий учрашувда Ўзбекистон Президенти давлат раҳбарига архив материалларини тақдим этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Қозоғистон томонига Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий ва Робия Султон бегим мақбараларига оид 1920-1950 йилларда Ўзбекистонда топилган, қимматли ҳужжатлар, чизмалар ва фотоматериаллар тақдим этилди.

Бу ҳужжатларнинг аксарияти ҳали илмий муомалага киритилмаган ва катта тарихий ва маданий қийматга эга.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга амалий ташриф билан боргани ҳақида ёзган эдик. Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанди мажмуасига ташриф буюришди.