Шанхайда ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди

PEKIN. Kazinform – Шанхайда ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 40,9 даражага етди, бу ушбу шаҳардаги метеорологик кузатувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичдир, дея хабар беради Kazinform Синьхуа ахборот агентлигига таяниб.
None
None

Шанхай марказий об-ҳаво станцияси 13 июл куни соат 08:00 дан бошлаб ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли «тўқ сариқ» огоҳлантириш эълон қилди. Кейин даража «қизил»га кўтарилди.

Охирги 3 кун давомида об-ҳаво хизмати иккинчи марта «қизил» огоҳлантиришни эълон қилади.

Шанхайда охирги марта бундай рекорд даражадаги юқори ҳарорат 2017 йилнинг 21 июлида қайд этилган эди.

13 июл ҳолатига кўра, жорий йилнинг 14 кун ичида Шанхайда ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошгани қайд этилган бўлса, шундан 8 кунида 37 даражадан, яна 2 кунида эса 40 даражадан ошган.

Охирги прогнозга кўра, Шанхайда юқори ҳаво ҳарорати яқин 3-4 кун давомида давом этади. 14 июл куни эса 39-40 даражагача иссиқ бўлди.


Фото: banburyfm.com


Сўнгги хабарлар