Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонлик ўсмирлар 5 та медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонлик ёшлар 5 та медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон шахмат федерациясининг Facebook саҳифасига таяниб.
None
None

«Грециядан ажойиб янгилик! 18 ёшгача бўлган ёшларнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган ФИДЕ устаси Қазбек Ногербек бу гал блиц- шахмат бўйича олтин медални қўлга киритди. Блиц бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 17 ёшли шахматчи, аёллар ўртасида халқаро уста Назерке Нурғали олтин медални қўлга киритди. 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги мусобақада кумуш медални кеча рапиддан бронза медали совриндори Даниял Сапенов қўлга киритди», - дейилади хабарда.

«Кадетлар ўртасида тез ва ўта тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонликлар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Чемпионларимизни, уларнинг мураббийларини, ота-оналарини ва уларнинг муваффақиятига ҳисса қўшганларни табриклаймиз!»,– деди Қозоғистон шахмат федерацияси ижрочи директори Ануар Исмағамбетов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик Ногербек Қазибек шахматнинг рапид йўналиши бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар