ШҲТ бугунги куннинг энг долзарб масалаларни ҳал қилишга катта ҳисса қўшиши мумкин – ҚР Президенти

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга меҳмондўстлиги, Самарқандда ШҲТнинг навбатдаги саммитини юқори савияда ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.
Қозоғистон Президенти ШҲТ ўзининг универсаллиги ва ўзаро ҳамкорлиги туфайли замонамизнинг энг долзарб муаммоларини ҳал этишга салмоқли ҳисса қўшиши мумкин ва қўшиш керак деб ҳисоблайди.
Давлат раҳбари кичик йиғилишда ШҲТнинг жорий даврдаги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам сўзга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши Саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Самарқандга борди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳридаги «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди, кўргазмалар, шарқ бозорини томоша қилди .
Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида иштирок этиш учун «Конгресс маркази»га келди.