12:20, 06 Ноябрь 2022 | GMT +5
Сеулда Хэллоуин қурбонларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди
SEOUL. Кazinform – Сеулда Хэллоуин байрамини нишонлаш чоғида юз берган фожиа қурбонларини хотирлаш маросимида ўн минглаб одамлар иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
30 октабрга ўтар кечаси тор кўчада бир гуруҳ шахслар байрамга келган болаларни оёқ ости қилиши оқибатида 156 киши ҳалок бўлди. Полиция маълумотларига кўра, ўша пайтда у ерда 100 мингдан ортиқ аҳоли ва шаҳар меҳмонлари тўпланган. Бу Жанубий Корея пойтахтида ниқоб кийиш мажбурий бўлмаган биринчи оммавий тадбир эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳалок бўлганлар орасида қозоғистонлик талаба ҳам бор, у Ақтўбе вилоятида туғилган, 1996 йилда Қозоғистондаги олий ўқув муассасаларидан бирида таҳсил олган.
ru.euronews.cоm видеосидан кадр