22:25, 05 Июль 2023 | GMT +5
Сергей Михайлов ТАСС агентлиги бош директори лавозимидан кетди
МОSKVА. ТАSS – Каzinform – Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин Сергей Михайловни Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги бош директори лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Агентлик раҳбари этиб аввал ВГТРК бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Андрей Кондрашов тайинланди.
А. Кондрашов 1973 йилда Алмати шаҳрида туғилган. 1991 йилдан бери телевидениеда ишлайди. ВГТРКнинг Марказий Осиё бўйича мухбири бўлган. 2018 йилда у ВГТРК бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.