Сербиядаги мусобақада Жибек Қуламбаева бир кунда иккита учрашув ўтказди

Жібек
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform – Дунёнинг 427-ракеткаси, қозоғистонлик теннисчиси Жибек Қуламбаева Куршумлия-Баня (Сербия) шаҳрида ITF W75 турнирини яккалик баҳсларида ғалаба билан бошлади.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада дунё рейтингида 915-ўринни эгаллаб турган сербиялик Дуня Марични мағлуб этди.

Биринчи ўйинда майдон эгаси 6:3 ҳисобида устун келган бўлса-да, Эибек камбэк амалга оширишга муваффақ бўлди – 6:1, 6:1. Мусобақа баҳслари 1 соат 42 дақиқа давом этди.

Жибек Қуламбаева иккинчи даврада дунёнинг 306-ракеткаси канадалик Карсон Брэнстин билан куч синашади.

Бир кунда иккита учрашув ўтказган қозоғистонлик теннисчига япониялик Юки Наито билан жуфтлик баҳсида омад кулиб боқмади. Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилган жуфтлик хорватиялик Петра Марцинко – сербиялик Лола Радивоевичга 6:4, 4:6, 3:10 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ўйин бир ярим соатда тугади.

Сўнгги хабарлар
telegram