Семей ядровий полигони ҳудудида алоҳида ҳуқуқий мақомга эга зона ташкил этилади

ASTANA. Kazinform – Семей полигони ерларида алоҳида ҳуқуқий мақомга эга махсус зона ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Сенат депутатининг саволига берган жавобида айтилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Собиқ Семей полигони ҳудудини хавфсиз қилиш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига кўра, полигон ерларининг бир қисмини хўжалик юритиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига беришни ҳисобга олган ҳолда, унинг ерлари ва унга туташ ҳудудларни комплекс экологик ўрганиш назарда тутилган»

, - деди Ҳукумат раҳбари.

Унинг қайд этишича, 2021 йилда собиқ полигон ҳудудини комплекс экологик ўрганиш бўйича кўп йиллик ишлар якунланган. Ўрганиш ишлари радиоактив ифлосланиш маҳаллий хусусиятга эга эканлиги ва полигоннинг бутун ҳудудига тарқалмаслиги ҳақида тушунчани шакллантириш имконини берди.

«Шунингдек, полигон ҳудудидан ташқаридаги атроф-муҳит объектларида радионуклидлар даражасининг ошиши кузатилаётганини ҳам таъкидлаш лозим. Тадқиқотлар натижасида радиоактив моддаларнинг жорий ва мумкин бўлган тарқалишининг асосий йўллари ва механизмлари ҳам аниқланди. Айтиш жоизки, полигоннинг белгиланган чегаралари ҳақиқий радиоактив ифлосланишга мос келмайди»

, — деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Энергетика вазирлиги полигон ҳудудидаги ифлосланган ҳудудларнинг ядровий ва радиациявий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кейинги вазифаларни ҳал қилиш учун «Семей ядровий хавфсизлик зонаси тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқди.

«Қонун лойиҳаси доирасида полигон ерларида меъёрдан ортиқ ифлосланган ҳудудларни щз ичига олган алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлган махсус зона ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳозирда қонун лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси томонидан кўриб чиқилмоқда. Ушбу ҳудуднинг чегаралари ва ҳудуди давлат экологик экспертизасидан ўтказилгандан сўнг ушбу ҳудуднинг чегараси ва ҳудуди учун материаллар белгиланади»

, — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар