Саудия Арабистони ШҲТга қўшилади

None
DUBAY. Кazinform – Саудия Арабистон Вазирлар Маҳкамаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.

ШҲТнинг ҳозирги аъзолари Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондир. Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлат мақомига эга, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомига эга.

2022 йил 16 сентябр куни Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Миср, Қатар ва Саудия Арабистон билан мулоқот бўйича шериклик меморандумлари имзоланган эди. Шунингдек, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив ороллари, Мьянма ва Бирлашган Араб Амирликларига мулоқот бўйича ҳамкорлар мақомини бериш тартибини бошлашга қарор қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram