Санитария талабларига риоя этилиши устидан мониторингни давом эттириш керак – ҚР Бош вазири
«Умумий эпидемиологик вазият барқарор. Касалхоналарда юқумли касалликлар улуши - 30%, интенсив терапияда эса 27% ни ташкил қилади. «Қизил зонада иккита вилоят – Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари, 5 та ҳудуд сариқ зонада, 10 та вилоят яшил зонада қолмоқда», — деди Бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, бир қатор Европа давлатларида коронавирус инфекциясининг тарқалиши давом этмоқда.
«Шунинг учун, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини ва мониторинг гуруҳлари томонидан назорат қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилиши керак», — деди Aсқар Мамин.
Бош вазир, шунингдек, Pfizer вакцинасини пуллик бозор сегментида ишга тушириш таклифини қўллаб-қувватлади.
«Ҳудудларга Pfizer вакцинаси юборилди. Шунингдек, мен вакцинани бозор сегментига олиб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлайман, токи одамлар ўзларига керакли ваксинани ҳақ евазига олиш имконияти пайдо бўлсин. Ташиш ва сақлаш вақтида вакциналарни сақлаш режимига алоҳида эътибор берилиши керак. Шу муносабат билан ахборот-тушунтириш ишларини олиб боришингизни, қайта эмлаш тамойилларига амал қилишингизни сўрайман», деди Aсқар Мамин.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай